Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда 11 миллиондан ортиқ марта кўрилган ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган видеолавҳа қаҳрамони — 14 ёшли блогер Муҳаммаджон Файзуллаевнинг қонунбузарлиги юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан кескин чоралар кўрилди. Тизимли равишда транспорт воситасини бошқариб келган ўсмир ва унинг ҳаракатларига бефарқ бўлган отаси аниқланиб, қонуний жавобгарликка тортилди.
Тезкор ўрганишлар натижасида мазкур қимматбаҳо автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳолат юзасидан блогернинг отаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, унга нисбатан тегишли маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тартиббузарнинг отаси қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, бошқа ота-оналарни ҳам фарзандлари тақдирига бефарқ бўлмасликка ва вояга етмаганларга рул бошқарувини топширмасликка чақирган.
ЙҲХХ ушбу воқеани жамоатчиликка ҳавола этар экан, "лайк" ва машҳурлик илинжида қилинган бундай хавфли ҳаракатлар аянчли якун топиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Вояга етмаган шахснинг тажрибасиз ҳолда
мунтазам машина ҳайдаши нафақат унинг ҳаёти, балки атрофдаги беайб инсонлар хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдиддир. Эндиликда "эркатой" блогернинг миллионлаб кўрилишлар тўплаган видеолари унинг оиласи учун катта жарима ва ҳуқуқий муаммолар билан хотирланадиган бўлди.

Изоҳлар мавжуд емас