Ўзбекистан, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. “Navoiy xususiy bandlik agentligi” алдов йўли билан 211 кишидан 633 миллион сўм (66 минг доллардан ортиқ)ни олган. Бу ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги берган маълумотга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Мазкур агентликка мурожаат қилган фуқароларга ойига 2000 доллар маош билан Жанубий Кореяга ишга жойлашиш ваъда қилинган. Натижада агентлик ходимлари томонидан 211 кишининг ҳар-биридан 3 миллион сўмдан пул олинган. Аммо ҳеч ким ҳеч каерга юборилмаган. Шу боис, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Navoiy xususiy bandlik agentligi”га берилган лицензияни тўхтатган.
Вазирликнинг эслатиб ўтишича, ўзбекистонликларни Жанубий Кореяга юбориш хусусий бандлик агентликлари ваколатига кирмайди. Мазкур масала билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги шуғулланади.
Илгарироқ, Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги ва бошқа идораларга айрим хусусий бандлик агентликларининг фаолияти юзасидан фуқаролардан кўплаб салбий мурожаатлар келиб тушаётганлиги маълум бўлган эди.
Масалан, Тошкентнинг Human хусусий бандлик агентлиги ўзбекистонлик мигрантларни 1.6 миллиард сўмга чув туширган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан 645 кишини алдаган “Korean and Migration xususiy bandlik agentligi”нинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳлар мавжуд емас