Загрузка
Загрузка
Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи 10 ва 11 ёшли иккита болани уриб  кетган.  Жабрланганлар  ҳаётдан кўз юмишган
Ҳодисалар

Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи 10 ва 11 ёшли иккита болани уриб кетган. Жабрланганлар ҳаётдан кўз юмишган

728
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қорақалпоғистонда маст ҳолатдаги ҳайдовчи тезликни ошириб, 10 ва 11 ёшли икки нафар болани уриб кетган. Мухбиримиз хабар беришича, иккала бола ҳам воқеа жойида вафот этган.

Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилишича, фожеа 13-август куни соат 14:45 да Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи 4R 181 автомобил йўлининг 2-километрида содир бўлган.

89e1b9439ecf1def0e2be6c86a952f21.png

Маст ҳолатдаги  34 ёшли Ш.К. ўзининг Nexia 2 русумли автомашинасини юқори тезликда бошқариб борган. У велосипедда бўлган икки нафар бола - 11 ёшли Р.Г. ва 10 ёшли Ш.Н.ни уриб кетган. Иккала бола ҳам олган жароҳатларидан вафот этишган.

Амударё тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговолди текширув амалга оширимоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...