Оёғида тура олмас даражадаги мастлик. Тўппончадан ўт очиш орқали   тўхтатилган “Малибу” ҳайдовчиси тўрт кун давомида ароқни пиво билан  аралаштириб истеъмол қилган
Ҳодисалар

Оёғида тура олмас даражадаги мастлик. Тўппончадан ўт очиш орқали тўхтатилган “Малибу” ҳайдовчиси тўрт кун давомида ароқни пиво билан аралаштириб истеъмол қилган

445

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қурол ишлатиш орқали маст ҳайдовчи бошқарувида  бўлган “Малибу”нинг тўхтатилгани  ижтимоий тармоқларда  шов-шув  чиқарди. Одам қай  даражада  маст  бўлиши керакки,  Америка киноларидагидек ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларини босиб ўтишга ҳаракат қилинса? Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

 Кеча UzReportTV телеканали орқали  мазкур воқеа  айбдори  билан олинган интерью  намойиш  қилинганидан  сўнг,  масала  ойдинлашди.  Унинг   айтишича,  ҳодисадан  олдин  у Белдерсойда тўрт кун “дам олиб”,  ароқ ва пивони  қўшиб истеъмол қилган.  “Қахрамон”нинг  қўшимча қилишича,   у  шу даражада  маст ҳолда автомобилни бошқарганки,  ҳеч нарсани  назорат қила олмаган ва  англамаган.

Тергов давомида аниқланишича, ҳайдовчи аввал йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун икки марта  жиноий  жавобгарликка тортилган. Биргина 2021 йилнинг ўзида унга бир неча  маротаба жарима солинган  бўлиб, жарималарнинг умумий миқдори 7  миллион  сўмдан  ошган.

Юнусобод туман прокуратураси томонидан  ушланган  шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакили ёки фуқаролик бурчини бажарувчи шахсга қаршилик кўрсатиш) бўйича жиноят иши очилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу модда бўйича  базавий ҳисоблаш  миқдорининг эллик  бараваридан  юз   бараваригача (13,5  миллион сўмдан 27  миллион сўмгача) жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоа ишлари, уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда  тутилган. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+