Загрузка
Загрузка
Шерзод Асадов: Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш дунёдан ёпилиш дегани эмас
Ҳодисалар

Шерзод Асадов: Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш дунёдан ёпилиш дегани эмас

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш дунёдан ёпилишни англатмайди, аксинча, жаҳонга очиқлик шароитида ўз қадриятларини, ахборот суверенитетини ва бой маданий меросини собитқадамлик билан ҳимоя қилишни кўзда тутади. Бу ҳақда Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида "Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар" халқаро медиафорумининг очилишида Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Президент матбуот котиби ўз нутқида бугунги кунда ахборот чегара билмаслигини, воқеалар бир зумда миллионлаб инсонларга етиб бориши билан бирга сохта хабарлар, манипуляция ва ахборот хуружлари ҳам кескин кўпайганини таъкидлаган. Шу сабабли замонавий журналистиканинг энг муҳим вазифаси жамиятни холис ва ишончли ахборот билан таъминлашдан иборатлиги айтиб ўтилган.

Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилаётган ушбу анжуманда дунёнинг 50 га яқин мамлакатидан 300 нафарга яқин медиа вакиллари, олимлар ва соҳа мутахассислари иштирок этмоқда. Анжуманда Euronews, CNN, BBC ва Al Jazeera каби дунёнинг етакчи медиа брендлари бош ахборот ҳамкорлари сифатида қатнашмоқда.

Шерзод Асадов бой тарихий ва маънавий меросни шунчаки асраб-авайлаш билан чекланмай, уни замонавий рақамли форматларда ҳамда ёрқин медиа ечимлар орқали келажак авлодга ва жаҳон ҳамжамиятига етказиш муҳимлигини қайд этган. Бу жараёнда миллий ва халқаро журналистика стереотипларни бартараф этиш ҳамда халқлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозимлиги билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ давлат ва жамоат арбоблари, спортчилар, ижодкорлар, журналистлар ҳамда турли соҳалар вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланганди. Улар орасида Шерзод Асадов ҳам бор.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...