Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Қозоғистон шимолида вояга етмаган қизга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатларни содир этганликда гумонланувчи Ўзбекистон фуқароси ушланган. Бу ҳақида қўшни республика ОАВга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат ўтган ҳафтанинг жума куни, 12 октябрда Павлодар шаҳрида юз берган. Гумонланувчи ҳожатхона кабинасида бўлган ўқувчи-қизни кўзгу орқали пойлаган.
Айни дамда ўзбекистонлик полиция бўлимига келтирилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Жиноят Кодексининг 124 моддаси (вояга етмаганларга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатлар содир этиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Агарда фуқаронинг айби исподланадиган бўлса, у беш йилдан ўн йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, ҳамюртимиз Қозоғистонга ишлаш учун кетган. У Павлодар шаҳридаги ресторанлардан бирида ошпаз бўлиб ишлаган.
Изоҳлар мавжуд емас