Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон вилояти Пахтаобод туманида ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний қиморхона ташкил этган шахс ушланди. Ўз хонадонида таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун шароит яратиб берган фуқаронинг ноқонуний ҳаракатларига барҳам берилди.
Аниқланишича, 1978 йилда туғилган ушбу шахс моддий манфаат эвазига бир гуруҳ танишларини ўз уйига тўплаган.
Шунингдек, тадбир давомида даврада бўлган 500 доллар, 11 миллион 830 минг сўм пул ҳамда қимор ўйини учун мўлжалланган буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Олдинроқ Учқўрғонда ноқонуний қиморхона ташкил этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги хақида хабар
берган эдик.

Изоҳлар мавжуд емас