Загрузка
Загрузка
Пастдарғомда маст ҳайдовчи ва машинани унга топширган эгаси қамалди
Ҳодисалар

Пастдарғомда маст ҳайдовчи ва машинани унга топширган эгаси қамалди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Damas русумли автомобилни бошқарган ҳамда қўлга тушган вақтда воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судида кўриб чиқилди.

Суд жараёнида аниқланишича, ҳайдовчи маст ҳолатда рулга ўтириб, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузган ва ҳуқуқбузарлик содир этгач, воқеа жойини тарк этган. Шунингдек, автомобилнинг ҳақиқий эгаси ҳам жавобгарликка тортилган. У ҳайдовчининг маст эканлигини била туриб, унга бошқарув учун шароит яратиб бергани ва транспорт воситасини топширгани аниқланган.

Суд қарорига кўра, ҳам маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчига, ҳам автомобилни унга ишониб топширган эгасига нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мутасаддилар барча ҳайдовчилардан ушбу ҳолатдан тегишли хулоса чиқаришни, спиртли ичимлик ичиб рулга ўтирмасликни ҳамда ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасдан, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишни сўраб қолган.

Бундан олдин ҳам Тошкентда рақамсиз ва милтиллаб ёнувчи чироқлар билан "пойга" уюштирган ёшлар қамалганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...