Загрузка
Загрузка
Петербургда ўзбекистонлик фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳодисалар

Петербургда ўзбекистонлик фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Telegram орқали террорчилик ташкилотига қўшилиш таклифини олган, аммо бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бермаган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

ТАСС агентлиги маълумотига кўра, 27 ёшли гумонланувчи ўтган йил кузидан буён халқаро қидирувда бўлган террорчиликда гумонланаётган шахс билан мунтазам ёзишмалар олиб борган.
Суриштирув маълумотларига кўра, ноқонуний гуруҳ вакили Ўзбекистон фуқаросини Сурияга бориб жанговар ҳаракатларда иштирок этишга ҳамда молиявий ёрдам кўрсатишга даъват этган. Шунга қарамай, у бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларини хабардор қилмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.6-моддаси ("Террорчилик жинояти ҳақида хабар бермаслик") бўйича тергов олиб борилмоқда.

Расмий манбаларга кўра, агар гумонланувчининг террорчилик гуруҳига маблағ ўтказгани ёки бошқа тарзда кўмаклашгани исботланса, унга нисбатан янада оғирроқ айбловлар ҳам қўйилиши мумкин.
Олдинроқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Андижон вилоятида Суриядаги террорчилик ташкилотлари таъсирига тушиб, "жиҳод" қилиш учун чет элга чиқиб кетишни режалаштирган 13 нафар ёшлардан иборат "Ахийлар" гуруҳини
қўлга олганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...