Россияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар  COVID-19ни юқтирганликларини яширишган. Улар ОТМдан четлаштирилиши  мумкин
Ҳодисалар

Россияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар COVID-19ни юқтирганликларини яширишган. Улар ОТМдан четлаштирилиши мумкин

478

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Санкт-Петербург давлат темир йўллар   университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик бир неча талабалар ўзларига COVID-19ни юқтирганликларини яширишган. Мухбиримиз хабар беришича, бу улар томонидан бир неча марта ўзини-ўзи яккалаш режими бузилганлиги боис юз берган.

"Санитария-эпидемиология талабларига риоя қилмаслик натижасида ётоқхонада истиқомат қилувчи бир қатор ўзбекистонлик аспирантлар ва талабалар касаллик юқтиришган. Коронавирус тестини мустақил равишда топшириб, улар текширувнинг ижобий натижалари тўғрисида университет маъмуриятига хабар беришмаган. Натижада улар кеч бўлсада, ётоқхонанинг алоҳида қисмида ажратиб қўйилди", - дея хабар бермоқда университет маъмурияти.

Бундан ташқари, илгари ҳам Ўзбекистон фуқаролари маъмуриятнинг ўзини-ўзи яккалаш режимига риоя қилиш талабларига қарамай, бу шартларни бир неча бор бузишган.

Ўзбекистонликлар томонидан санитария-эпидемиология талабларини қўпол равишда бузиш ҳолати ва шунинг оқибатида бошқа талабалар ва университет ходимларини хавф остига қўйганлиги университетнинг Тезкор штаби йиғилишида кўриб чиқилган.

"Натижада талабаларнинг ётоҳқонада яшаш қоидалари ҳамда университетнинг маҳаллий   ҳужжатларини бузганликлари учун талабалар сафидан чақариш даражасигача интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида ректорга илтимоснома юборилди", - дея таъкидланмоқда университет берган   маълумотда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...