Самарқанд давлат университетида таҳсил олган талаба-қизнинг ўлими юзасидан “ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш” моддаси бўйича  жиноят иши қўзғатилган
Ҳодисалар

Самарқанд давлат университетида таҳсил олган талаба-қизнинг ўлими юзасидан “ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган

671

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд давлат университети талабасининг ўлими юзасидан 103 - “ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, 29 март куни университетнинг иккинчи курс талабаси ётоқхонанинг тўққизинчи қаватига кўтарилиб, ўзини деразадан ташлаб жонига қасд қилган. Ҳодиса эрталаб соат иккилар атрофида содир бўлган.

Университетда қизга ижобий таъриф берилган, унинг ўқитувчилар ва талабалар билан ҳеч қандай низоси бўлмаган. Бироқ, у билан бир хонада яшаган   қўшнилар   қизнинг “кайфияти йўқ эди”, деб айтишган.

Самарқанд прокуратураси ушбу ҳолат бўйича тергов олиб бормоқда.

Жиноят кодексининг 103-моддаси бўйича уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+