Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида икки нафар ёш йигит мактаб директорининг ўринбосарини калтаклашган. Унинг ўқувчига берган танбеҳи бунга сабаб бўлган. Бу ҳақида прокуратура маълумотлари асосида мухбиримиз хабар бермоқда.
Воқеа 26 май куни Тайлоқ туманининг 59-сонли мактабида содир бўлган. Директор ўринбосари имтиҳонга кеч қолгани учун ўқувчига танбеҳ берган. У аразлаб, мактабдан чиқиб кетган.
Ўша куннинг ўзида ўқувчи мактабга иккита йигитни олиб келиб, улар мактаб директорининг ўринбосарини хизмат хонасида калтаклашган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас