Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида MAN русумли юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳаракат вақтида машина кабинасида ёнғин келиб чиққан. Автомобилни тўхтатмоқчи бўлган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон йўл тўсиғига урилган, шундан сўнг юк машинаси ағдарилиб кетган.
ЙТҲ 6 август куни соат 16:00 атрофида Нуробод тумани "Меҳнаткаш" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 35-километрида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинаси Самарқанд-Қашқадарё йўналишида ҳаракатланаётганда, кабинада тўсатдан ёнғин содир бўлган. Автомобилни тўхтатишга уринаётганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган ва машина ағдарилиб кетган. Олинган жароҳатлар ўлимга олиб келди.
Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва содир бўлган барча ҳолатлар аниқланмоқда.
ЙҲХБ ҳайдовчиларни транспорт воситаларининг техник ҳолатини мунтазам равишда текшириб туришга ва йўлларда хавфсизлик талабларига эътиборли бўлишга даъват этди.

Изоҳлар мавжуд емас