Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марказий банк томонидан 2026 йилнинг II чораги якунлари бўйича банк хизматлари сифати ва мижозлар манфаатларини таъминлаш юзасидан келиб тушган мурожаатлар атрофлича таҳлил қилинди. Ҳисобот даврида Марказий банкка тўғридан-тўғри ва бошқа давлат идоралари орқали тижорат банклари фаолияти бўйича жами 11 331 та мурожаат келиб тушган.
Расмий хабарга кўра, тўпланган маълумотлар банкларда мижозларга маҳсулот ва хизматлар бўйича тўлиқ тушунтириш бериш, аризаларга ўз вақтида ва сифатли жавоб қайтариш ҳамда такрорий мурожаатларга сабаб бўлаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш зарурлигини кўрсатган. Шу муносабат билан тижорат банкларига мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, ички назоратни кучайтириш ва мурожаатлар келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш тавсия этилган.
Шунингдек, ушбу рейтинг индекси банкнинг молиявий барқарорлигини эмас, балки фақат мижозлар сонига нисбатан келиб тушган мурожаатлар улушини акс эттирган.
Олдинроқ Ўзбекистон Марказий банки мижозларни идентификация ва аутентификация қилишда фойдаланиладиган биометрик маълумотларни сақлаш тартибини кучайтирувчи янги талабларни жорий этганди.

Изоҳлар мавжуд емас