Самарқандда хотинини  уриб юрган ва таглик ейишга мажбур қилган эркакнинг  иш бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди
Ҳодисалар

Самарқандда хотинини уриб юрган ва таглик ейишга мажбур қилган эркакнинг иш бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди

751

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича, Самарқанд шаҳар жиноят ишлари бўйича судида хотинини уриб юрган ва таглик ейишга мажбур қилган эркакнинг иш бўйича биринчи мажлис бўлиб ўтган. 

36 ёшли эркак жиноят кодексининг учта моддаси: 103 (ўз жонига қасд қилишгача олиб бориш), 105 (қасддан ўрта даражадаги тан жароҳатларини етказиш) ва 110 (қийноққа солиш) моддалари бўйича айбланмоқда. Шов-шувли иш судья З. Ахмедова раислигида кўриб чиқилмоқда.

Бир кун олдин суд жараёни очиқ бўлиши ҳақида хабар берилганига қарамасдан, судланувчининг адвокати камерага суратга олиш ва судда содир бўлаётган воқеаларни ёритишга қатъий эътироз билдирди. Бироқ, суд жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида судья оммавий ахборот воситалари вакилларига иштирок этишга рухсат берган бўлсада, қоғозга ёзиб олиш ва стенограмма юритиш шартини қўйди.

Зўравон-эр ва оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёлнинг адвокати айтишича, судланувчининг ҳимоячиси суд жараёнини ёритиш бўйича ўз норозилигини билдиришга ҳақли. Охир-оқибатда якуний қарорни судья қабул қилади.

Айни пайтда хотини қийнагани ва ургани учун самарқандлик эркакни қайси жазо кутаётгани номаълум. Иш бўйича суднинг иккинчи мажлис кейинги ҳафтада ўтказилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...