Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Самарқандда коммуникацияларни ўтказишда икки киши тупроқ остида қолган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Самарқанд вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича: “30 ноябрь куни тахминан соат 17:30да Рудакий ва Бўстонсарой кўчалари кесишувида қувурларни ётқизишда икки киши тупроқ остида қолган. Улардан бири - “Стапласт” корхонаси ходими 1997 йилда туғилган М.Турсунқулов жиддий жароҳат олиб, касалхонага жойлаштирилган. Иккинчи киши – 1981 йилда туғилган У.Рустамов воқеа жойида ҳалок бўлган”.
Изоҳлар мавжуд емас