Загрузка
Загрузка
Самарқандда оиласидан яширинча руҳий шифохонага ётқизилган отахон у ердан чиққач вафот этди
Ҳодисалар

Самарқандда оиласидан яширинча руҳий шифохонага ётқизилган отахон у ердан чиққач вафот этди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилояти прокуратураси 1956 йилда туғилган фуқаронинг сирли ўлими юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда. Марҳумнинг яқинлари унинг вафотида Самарқанд тумани руҳий хасталиклар шифохонаси шифокорларини айблаб, ҳолат юзасидан адолатли суриштирув талаб қилмоқда.

Маълум қилинишича, II-гуруҳ ногирони бўлган ва Алцгеймер касаллигидан азият чеккан фуқаро жорий йилнинг 10 апрель куни бедарак йўқолган. Оила аъзоларининг қидирувлари натижасида у Самарқанд туманидаги руҳий хасталиклар шифохонасидан топилган. Бироқ тиббиёт муассасаси ходимлари дам олиш кунларини рўкач қилиб, беморни фақат 13 апрель, душанба куни яқинларига топширган. Уйга қайтганидан сўнг бир сутка давомида ҳушсиз ётган фуқаро 14 апрель куни вафот этган.

photo_2026-04-16_11-13-14.jpg

Марҳумнинг ўғли, журналист Темур Малик ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаатида шифохонада отасига ўта кучли таъсир қилувчи препаратлар юборилганини ва бу ўлимга сабаб бўлганини даъво қилмоқда. Ушбу ҳолат бўйича марҳумнинг яқинлари фуқаронинг қандай асосда ва ким томонидан руҳий шифохонага олиб борилганига ҳуқуқий баҳо беришни, ўлимга сабаб бўлган тиббий воситалар таркибини очиқлаш ва айбдорларни аниқлашни ва Самарқанд тумани руҳий хасталиклар шифохонаси ходимларининг малакаси ва фаолиятини тубдан текширишни талаб қилмоқда.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг расмий муносабатига кўра, айни дамда марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Прокуратура текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилишини ҳамда натижалари бўйича қонуний қарор қабул қилинишини кафолатлаган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...