Загрузка
Загрузка
Самарқандда Пайғамбарни ҳақорат қилган йигит қамалди
Ҳодисалар

Самарқандда Пайғамбарни ҳақорат қилган йигит қамалди

83
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида ижтимоий тармоқларда диний адоватни қўзғатувчи ва Пайғамбар Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилувчи изоҳ қолдирган 21 ёшли йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, 2004 йилда туғилган ушбу фуқаро Telegram мессенжеридаги каналлардан бирида диний ҳис-туйғуларга тегувчи ва жамиятда ихтилоф келтириб чиқарувчи маълумотларни тарқатган. Ушбу ҳаракат тезкор органлар томонидан аниқланиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун судга тақдим этилган.

Жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани суди томонидан 2026 йил 9 январь куни иш кўриб чиқилган.

Ҳуқуқбузар айбига иқрор деб топилган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184-3-моддаси (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) моддаси бўйича 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...