Загрузка
Загрузка
Швейцарияда Гулнора Каримова иши бўйича кўп йиллик тергов судга ошди
Ҳодисалар

Швейцарияда Гулнора Каримова иши бўйича кўп йиллик тергов судга ошди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 27 апрель куни Беллинзонадаги Федерал жиноят судида Гулнора Каримова ва Ofis жиноий тармоғига оид халқаро коррупция ишини кўриб чиқиш бошланади. Салкам йигирма йиллик тарихга эга ушбу иш Швейцария адлия тизимидаги энг мураккаб ва ғайриодатий жараёнлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Бош прокуратура(OAG) Гулнора Каримовани Ўзбекистон алоқа бозорига кириш истагидаги компаниялардан пора ундириш учун тизимли жиноий гуруҳ тузганликда айбламоқда. Шунингдек, мазкур иш доирасида Lombard Odier банкининг собиқ ходими ва банкнинг ўзи ҳам корпоратив жиноий жавобгарлик масаласида суд олдида жавоб беради.

"Lombard Odier" ишида банк ўз ходимининг жиноий ҳаракатларига (маблағлар манбасини яшириш) йўл қўймаслик учун зарур назорат чораларини кўрмаганликда гумон қилинмоқда. Швейцария суди тарихда илк бор Тошкентга келиб, Каримовани икки марта (охиргиси 2026 йил бошида) сўроқ қилган.

Сўроқ жараёнларининг Ўзбекистон Бош прокуратураси назорати остида ва қатъий махфийлик талаблари билан ўтказилгани далилларнинг Швейцария стандартларига мослиги борасида шубҳа уйғотмоқда. Шу сабабли ҳимоячи адвокатлар сўроқларда қатнашишдан бош тортган. Шунингдек, асосий айбланувчи (Каримова) қамоқда экани, шеригининг эса қаердалиги номаълумлиги сабабли суднинг сиртдан давом этиши ёки қолдирилиши номаълум бўлиб қолмоқда.

Одатда бу турдаги ишлар Швейцарияда судгача етмай, жазо буйруқлари билан якунланар эди. Бироқ далилларнинг мураккаблиги ва жараённинг 10 йилдан ортиқ чўзилгани сабабли, Федерал прокуратура айбловларни очиқ суд мажлисида кўриб чиқишга қарор қилган. Суд якуни ва далилларнинг ҳуқуқий кучига бериладиган баҳо халқаро ҳуқуқ доирасида катта аҳамиятга эга.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...