Загрузка
Загрузка
Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 миллиард сўмлик бюджет маблағини "еб юборди"
Ҳодисалар

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 миллиард сўмлик бюджет маблағини "еб юборди"

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​ Сирдарё вилоятида Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари томонидан содир этилган йирик молиявий қонунбузарлик ҳолати фош этилди.

Бош прокуратура ҳузудаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, бошқарма мутасаддилари бир қатор фуқароларни амалда ишламаган бўлса-да, ишчи сифатида расмийлаштириб қўйишган. 

Сўнг ушбу "ўлик жойлар"га жами 1 миллиард сўм иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилиб, бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилинган ҳамда шахсий эҳтиёжларга сарфлаб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида фуқароларни ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулларини ўзлаштирган шахслар фош этилганди. Ҳар икки ҳолат ҳам тиббиёт соҳасига оид ишга киритиб қўйиш ҳолатлари ҳисобланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...