Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида фуқароларни ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулларини ўзлаштирган шахслар фош этилди. Ҳар икки ҳолат ҳам тиббиёт соҳасига оид ишга киритиб қўйиш ҳолатлари ҳисобланади.
Тегишли идораларнинг Жарқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда тез тиббий ёрдам станциясининг собиқ ходими тўрт нафар фуқарони мазкур муассасага ҳайдовчи лавозимига ишга киритиб қўйишини айтиб алдагани аниқланган. У шу йўл билан фуқаролардан жами 3 400 долларни олиб, фирибгарлик қилган. Тергов давомида ушбу маблағнинг 600 доллар қайтарилгани процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Шунингдек, Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда фуқаро икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали вилоят Перинатал маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалига ҳамшира сифатида ишга жойлаштириб беришни ваъда қилгани маълум бўлган.
У бунинг эвазига 3 300 доллари ҳамда 9,7 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни ишга жойлаштириш, ўқишга киритиш ёки бошқа хизматларни ваъда қилиб пул талаб қилувчи шахсларга ишонмасликка чақирмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас