Загрузка
Загрузка
Ўсмир Central Parkдаги оққушнинг бошини кесиб ташлаб, оиласи билан  қушни пишириб  еган
Ҳодисалар

Ўсмир Central Parkдаги оққушнинг бошини кесиб ташлаб, оиласи билан қушни пишириб еган

645
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўсмир бола Central Parkдаги оққушнинг бошини кесиб ташлаб, кейинчалик оиласи билан қушни пишириб еган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Мазкур мудҳиш воқеа хусусида ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Mehr va Oqibat жамият маълум қилган. 

“Боғдаги ёш оққуш панжарадан учиб ўтиб, йўлнинг қатнов қисмига бориб қолган. Буни кўриб қолган бир эркак қушни уйига олиб кетган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари қушни олиб кетган ўсмирни топиб олишган. Фуқаронинг айтишича, унинг 13 ёшли ўғли оққушнинг бошини кесиб ташлаган, қушнинг қолган қисми эса дастурхонни “безаган””, - дея маълум қилишмоқда зооҳимоячилар. 

 6 август куни “Mehr va Oqibat” жамияти, боғ ходимлари ва Мирзо-Улуғбек тумани профилактика инспектори вакиллари ўша эркак ва унинг 13 ёшли ўғиллари билан учрашишган. Отанинг сўзларига кўра, улар буни оқ ғоз деб ўйлашган, унга овқат бермоқчи бўлишган, аммо қуш ҳеч нарса емаган. Уларнинг Қашқадарёдаги уйларида ўғил болалар аллақачон қушларни ўзлари мустақил сўйишаркан. 

Оиланинг сардори Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47- моддаси бўйича БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унга болаларини боғга олиб бориши, у ерда болалар билан психолог   ишлашини айтишган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...