Загрузка
Загрузка
“Сурхон” футбол клубининг собиқ ўйинчилари ойлик маошни сўраганликлари учун калтакланганини айтишмоқда. Клуб раҳбарияти бу маълумотни инкор қилган
Ҳодисалар

“Сурхон” футбол клубининг собиқ ўйинчилари ойлик маошни сўраганликлари учун калтакланганини айтишмоқда. Клуб раҳбарияти бу маълумотни инкор қилган

656
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Сурхон” футбол клубининг собиқ ўйинчилари Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаевлар ойлик маошни сўраганликлари учун калтакланганини айтишмоқда. Клуб раҳбарияти бу маълумотни инкор қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Футболчи Жавоҳир Эсонқулов унга ҳужум қилингани тўғрисидаги шикоят аризасини ички ишларга топшираётганини акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Мазкур видео тиббий муассасасида олинган бўлиб, эҳтимол футболчи у ерда суд-тиббий экспертизадан ўтгандир. Унинг таъкидлашича,   ҳужум қилганлар тўрт киши бўлган.

Бўлиб ўтган воқеа хусусида   Эсонқуловнинг рафиқаси Рушана Мирсодиқова   ҳам айтиб берган.

“Бу ҳодиса 17 сентябрь куни юз берган. “Сурхон” футбол клуби ўйинчилари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаган. Улар ярим йил мобайнида иш ҳаққини сўраб боришган. Охир-оқибат уларни ҳақорат қилиб, ҳайдашган. Шунда Эсонқулов Жавоҳир ва Акром Ходжаев улардан эшитган ҳақорат сўзларни эшикка ёзиб қолдиришган”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, бир ҳафтадан сўнг иш берувчи қўнғироқ қилиб, ўйинчилардан идорага келиб, пулни олиб кетишни айтган.

“Аввал   Акром Хўжаевни уришган, чунки у биринчи бўлиб етиб борган. Таёқ билан уришган, деразадан ташлаб юбориш билан қўрқитишган. Кейинчалик борган Жавоҳир Эсанқуловни ҳам қамаб қўйишган. Жабрланганларни жамоа мураббийлари ушлаб турган, қолганлар эса бита ва стул билан урган, бўғиб ўлдириш билан қўрқитган. Ҳужум гуруҳ томонидан амалга оширилганлар, илгаридан режа қилинган. Калтаклагандан сўнг “далиллардани йўқотиш учун” уларни тоза футболкага кийинтириб, қўйиб юборишган”, - дея таъкидлади у.

Мирсодиқованинг қўшимча қилишича, ўйинчиларга “ҳар томонга югурмаслик, органларга мурожаат қилишига ҳаттоки уринмаслик ва ариза ёзмаслик” айтилган, чунки органлар ҳам, прокуратура ҳам ёрдам бера олмайди”. Шунингдек, клуб раҳбарияти президент аппарати ҳимоясида эканлиги таъкидланган.

“Ишонаманки, орангизда лоқайд бўлмаган кишилар бор ва биргаликда   адолатга эришамиз”, - дея якунлади у.

“Сурхон” футбол клуби ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарни рад этган. Клуб маълумотларига қараганда, клуб ва собиқ ўйинчи Жавоҳир Эсонқулов ўртасидаги шартнома иккала томоннинг розилиги бўйича 2021 йилнинг 21 июль куни бекор қилинган. Ўйинчи клубга нисбатан ҳеч қандай молиявий эътирози йўқлиги ҳақида расмий ҳужжатни имзолаган.

“Собиқ ўйинчининг шартномаси бекор қилинганига қарамай, у ҳар куни клуб идорасига келиб, пул тўланилишини талаб қилган. Собиқ ўйинчилар Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаевлар келишиб олиб, клуб раҳбариятига нисбатан ҳақоратли сўзларни идора эшигига ёзиб қолдирган”, - дея маълум қилинмоқда “Сурхон” ФК хабарида.

Шундан кейин жамоа сардори Асрор Ғафуров иккала ўйинчини клуб идорасига таклиф этиб, бу сўзларнинг ёзилиш сабабларини сўраган.

“Аввалига улар бу сўзларни ёзганини тан олишмаган, лекин уларнинг мазкур ҳатти-ҳаракати кузатиш камераларига ёзиб олинган”, - дейилмоқда хабарда.

Клубнинг қўшимча қилишича, Асрор Ғафуров бундай ҳаракатлар номақбул эканлигини ўйинчиларга тушунтирган ва натижада ўрталарида можаро келиб чиққан. Иштирок этганлар ўйинчиларни ажратиб, яраштиришган.

Бу ҳолатда ким ҳақ ёки ноҳақ эканлигини вақт кўрсатади. Воқеага ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари қандай муносабат билдиришини кутиб қоламиз.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...