Загрузка
Загрузка
Термизлик Буюк комбинатор. Исталган жойга “қўли етадиган” ва барча муаммоларни ҳал этишга қодир  фирибгар ушланган
Ҳодисалар

Термизлик Буюк комбинатор. Исталган жойга “қўли етадиган” ва барча муаммоларни ҳал этишга қодир фирибгар ушланган

462
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Термизда Буюк комбинатор пайдо бўлган. Одамларни алдаш учун касбини ўзгартириб турган фирибгар ҳуқуқни муҳофаза илиш идоралари томонидан ушланган. У ўзини кимгадир ҳарбий хизматчи, бошқа бировларга банк ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида таниши бўлган киши сифатида кўрсатган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг октябрь ойи бошида Термиз шаҳридаги Мажнунтол маҳалласида истиқомат қилувчи Сухроб исмли шахс (барча исмлар ўзгартирилган-таҳрир.) ички ишлар идораларига мурожаат қилган. Кейинчалик маълум бўлишича, Дўстлик маҳалласида яшовчи   фуқаро ўзини ҳарбий қисм ходими деб таништириб, Суҳробнинг ишончини қозонган ва ундан 2500 доллар талаб қилиб, Миллий гвардияга ишга жойлаштиришга ваъда берган. 

Натижада эркак 5,5 миллион сўм олаётганида қўлга олинган.

Тергов давомида аниқланишича, фирибгарнинг бошқа ноқонуний фаолияти ҳам бор экан. Масалан, шу йилнинг август ойида у Далернинг ишончини суистеъмол қилган ҳолда 2,5 миллион сўм олиб, акасини қамоқдан озод этишга кўмаклашишни ваъда қилган. Бошқа бир ҳолатда у Саодатга    кредит олишда ёрдам беришга ваъда қилган ва ундан 2,5 млн сўмлик   олтин сирғани олган.

Бундан ташқари, шу йилнинг май ойида у Толибга 25 миллион сўмлик қарзни ундиришда ёрдам беришга тайёрлигини айтиб, хизматлари учун 500 доллар олган ва ҳужжатларни олиб, ғойиб бўлган. Барнодан эса    фирибгар узук ва бир жуфт сирғани олиб, пулни кейинроқ қайтариб беришни ваъда қилган.

"3 октябр куни фирибгарга нисбатан Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисми "б" банди   (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилди", - дея маълум қилмоқда ИИВ.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...