Тошкент  кўчаларида  идиш-товоқ ва чойшаб  сотаётган “гипнозчилар” фаоллашмоқда
Ҳодисалар

Тошкент кўчаларида идиш-товоқ ва чойшаб сотаётган “гипнозчилар” фаоллашмоқда

637

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Идиш-товоқ ва чойшаб  сотаётган “гипнозчилар” Тошкент  кўчаларида  фаоллашмоқда. Уларнинг ҳийласи ва гаплари инсонни шу қадар чалғитадики, киши сифатсиз мол учун 500 доллар  берганини  ўзи ҳам билмай қолади. Бу ҳақда  мухбиримиз хабар бермоқда.

Мазкур хабар “Истеъмолчи.уз” ҳамжамияти томонидан  тарқатилган. 

 Арзон мол сотувчилари  ташқаридан  башанг  кўринади. Улар қимматбаҳо кийимда  бўлиб, чет эл рақамлари илиб қўйилган  яхши машиналарда юришади.

Фирибгарликнинг  схемаси жуда  оддий.  “Гипнозчилар”  ўз  молларини  бозорда  сотишгани, бироқ “ёмон одамлар” келиб қолиб,  молларини  олиб қўймоқчи бўлгани  ҳақидаги эртакни  айтиб  беришади.  Шунингдек, бунга қўшимча  равишда,  улар  тасодифан қочиб улгуриб,  молларнинг  бир қисмини асраб  қолишганликларини  таъқидлашади.

Содда  кишиларга гўёки Kenzo брендига мансуб  маиший техника,  идиш-товоқ ва  чойшаблар  таклиф этилади.  Уларнинг  сўзларига  кўра,  буларнинг  барчаси 3 минг доллар  турсада,  пул  зарурлиги боис, 500 долларга  беришади. Албатта  уларнинг  гапи ҳам,  моли  ҳам бир пулга  қиммат. 

Фойдаланучиларнинг  айтишича,   таклиф этиладиган  ошхона жиҳозлари ва маиший  техника  бир  марта  ишлатишга ярайди холос.  Чойшаблар ҳам биринчи юқишдан  сўнг  ўзининг  асл кўринишини  йўқотади.  Қолаверса, Тошкендаги Чинни бозорда  шу идишларнинг  ўзини 300  минг сўмга олиб  бўларкан.

Маълум бўлишича,  фирибгарларнинг  тўрига  бир нечат  содда кишилар тушиб улгурган.  Бунинг  сабабини  уларнинг ўзи ҳам англамай қолган.  Зеро,  юқорида  тилган  олинган  молларнинг  барчасини ўзимизнинг бозорда  ва анча арзонроқ  харид  қилиш мумкин.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...