Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент вилоятида 5 кишини шафқатсиз ўлдирган йигитга умрбод қамоқ жазоси тайинланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти суди маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бу воқеа катта шов-шувга сабаб бўлганди. 29 июль куни Қибрай туманидаги хусусий хонадонда бир оила аъзолари – ота, ўғил, икки нафар қиз ҳамда бу ерда ишлаган қурувчининг жасади топилган. Уларнинг барчаси шафқатсизлик билан сўйиб ташланган.
Қотил Шоядбек 26 июль куни Россиядан Тошкентга келган ва 29 июль куни қайтиб кетиши лозим эди. Ҳамма уйқуга кетганидан сўнг у хонадонга кириб борган. Уй эшиги очиқ бўлган. Маҳаллада ҳамма бир-бировини танигани учун ҳеч ким хавфсирамаган. Шоядбек қотилликни яхши режалаштирган: хоналар жойлашувини билган, ўзи билан иккита қассоб пичоғини келтирган, кузатув камералари бўлмаган жойда таксини тўхтатган.
Миш-мишларга қараганда, Шоядбек Россияда чучқа кушхонасида ишлагани боис, ўлдиришни яхши билган. Қотил совуққонлик билан ишини амалга оширган. Жиноятнинг сабаби шуки, қиз унга турмушга чиқишдан бош тортган.
Ўлдириб бўлганидан сўнг у қўшни кўчада кутиб турган таксига ўтирган. Такси ҳайдовчиси унинг кийимидаги қонга эътибор берган. Қотил унга қаллиғининг отаси ҳужум қилди, деб айтган. Ҳеч нарсадан шубҳа қилмаган такси ҳайдовчиси қонни ювиб ташлашга ёрдам қилган, кийим берган, касалхонага ва сўнгра аэропортга олиб борган. Аэропорт олдида кўплаб милиция ходимларини кўргач, Қўйлиқ томонга олиб боришни сўраган. У ерда Шоядбек бошқа таксига ўтириб, Андижон томон йўл олган. Манзилига қараб кетаверишда у қўлга олинган. Қотилнинг қўлида Россиягача чипта бўлган.
Унга нисбатан Жиняот кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш), 119 (ўлдириш билан таҳдид қилган ҳолда жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда қондириш), 13 (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш қилиш), 14 (ҳақорат қилиш) ва 219 (ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган эди.
Изоҳлар мавжуд емас