Тошкент вилоятида авария содир бўлди. Жабрланганлар бор
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида авария содир бўлди. Жабрланганлар бор

42

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 8 июль куни Тошкент вилоятидаги автомобиль йўлларидан бирида икки автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланган уч киши шифохонага ётқизилган.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Damas ва Cobalt иштирокидаги ЙТҲ соат 09:00 ларда Олмалиқ шаҳридан Пискент туманига олиб борувчи автомобиль йўлининг 14-километрида содир бўлган.

Тўқнашув оқибатида уч нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган юк машинасига бориб урилганди. Тўқнашув оқибатида у жароҳат олган, шифокорлар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...