Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятида бир аёл калтакланиб, уни зўрламоқчи ҳам бўлишган.  Ички  ишлар идоралари ва “тез  ёрдам” бу ҳолатни эътиборсиз қолдирган
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида бир аёл калтакланиб, уни зўрламоқчи ҳам бўлишган. Ички ишлар идоралари ва “тез ёрдам” бу ҳолатни эътиборсиз қолдирган

714
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент вилоятида бир аёл калтакланиб, уни зўрламоқчи бўлишган. Ички ишлар идоралари ва “тез ёрдам” бу ҳолатни эътиборсиз қолдирган. Бу ҳақида Сенат маълумотлари асосида Batafsil.uz.  мухбири хабар бермоқда. 

“ 2021 йил 31 март куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани “Беруний” маҳалласида яшовчи аёл ишдан қайтаётган вақтида унга собиқ турмуш ўртоғи ва унинг шериги ҳужум қилган. Улар аёлнинг номусига тажовуз қилмоқчи бўлган ва қимматбаҳо тақинчоқ буюмлари, телефон аппарати ҳамда 500 АҚШ долларини талончилик йўли билан олиб қўйган”, -дея маълум қилмоқда парламентнинг юқори палатаси.

Жабрланувчи Қуйичирчиқ тумани ички ишлар бўлимининг “102" рақамига   қўнғироқ қилган бўлсада, масъул ходим воқеа жойига етиб келмаган.

Шундан сўнг яқин атрофдаги дўкон эгаси “тез ёрдам”ни чақирган. Етиб келган шифокорлар аёлнинг олган жароҳатларига қарамай, уни шифохонага олиб боришмаган.

“Вақт ўтганидан кейин участка профилактика нозири келиб, жабрланувчидан ариза олган. Ички ишлар органлари ушбу воқеа тўғрисида хабари бўлса-да, ҳеч ким воқеа жойига келиб, унга ёрдам бермаган. Шунингдек, фуқаро кечаси билан аҳволи ёмонлашганлиги ва эртаси куни шифохонага бориб, мурожаат қилганлиги ҳамда ҳозирги вақтда шифохонада даволанаётганлигини баён этган”, - дея қўшимча қилмоқда сенат.

Бундан ташқари, парламентнинг юқори палатаси маълум қилишича, шу кунга қадар қонунбузарларга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмаган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз вазифасини бажармаяпти.

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси номидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирларига сенатор сўрови юборилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...