Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Тошкент вилоятида қимматбаҳо автомобилларда тунгги пойга уюштирган уч нафар ҳайдовчи жаримага тортилган.
Эслатиб ўтамизки, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларини Тошкент шаҳри билан боғловчи йўлда бир гуруҳ ҳайдовчилар пойга уюштирганликларини акс этган видео лавҳа тарқалди. Ушбу ролик Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг диққатини тортган.
“Уч нафар ҳайдовчи, яъни, 1993 йилда туғилган М.Р. “AUDI” русумли (01 Т 297 СВ), 1992 йилда туғилган Т.Ш. “Малибу-2” русумли, (01 G 008 AB) ва 1992 йилда туғилган К.A. “MASERATI” русумли (01 490 ННА) транспорт воситаларида ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига зид равишда, ўзаро келишув асосида пойга уюштиришганликлари учун улар билан профилактик суҳбатлар олиб борилган”, - дея маълум қилишмоқда ҳуқуқ-тартибот идораси вакиллари.
Қимматбаҳо хориж машиналари эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 128-5-моддаси 2-қисми тартибида баённома расмийлаштирилган.
Мазкур ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан ўн бараваригача жарима солиш белгиланган.
Изоҳлар мавжуд емас