Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент вилояти Оққўрғон туманида ёш информатика ўқитувчиси интизомни бузгани учун ўқувчисини калтаклади. Болалар Омбудсмани бу воқеага муносабат билдирган. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Ўсмирнинг калтакланганини акс этган видео бир кун олдин ижтимоий тармоқларда тарқалди. Кадрларда бўш синфдаги ўқитувчи ўспиринни ҳақорат қилади ва уради. Бола ундан узоқлашмоқчи бўлганида, ғазабланган ўқитувчи парталар устидан юриб, ўқувчига етиб борган ва уни мушти ва оёқлар билан уришни давом эттирган. Бироз вақт ўтгач, эҳтимол бошқа бир ўқитувчи низони тўхтатишга уринган, аммо унинг ҳаракатлари натижа бермаган ва калтаклаш давом этган.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил матбуот-хизматининг маълумотларига кўра, ушбу воқеа 9 октябрь куни 6-мактабда информатика бўйича қўшимча дарс пайтида содир бўлган. 34 ёшли ўқитувчи 9-синф ўқувчисини дарсдан чалғитгани учун урган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вазиятни текширишмоқда. Жароҳатларнинг оғирлигини баҳолаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. Болалар Омбудсмани вазиятни назорат остига олган.
Ҳодиса ҳақида тўлиқроқ маълумот кейинчалик тақдим этилади.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Тошкентда лицей ўқувчиси информатика ўқитувчиси томонидан калтакланган эди.
Изоҳлар мавжуд емас