Загрузка
Загрузка
Қаҳрамонмараш шаҳридаги мактабда юз берган мудҳиш қуролли ҳужум натижасида 9 киши ҳалок бўлди
Дунё

Қаҳрамонмараш шаҳридаги мактабда юз берган мудҳиш қуролли ҳужум натижасида 9 киши ҳалок бўлди

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 15 апрель куни, Туркиянинг Қаҳрамонмарашдаги мактабида қонли ҳужум содир бўлди. Ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлган бўлиб, улар орасида 8 нафар ўқувчи ва бир нафар ўқитувчи бор.

Қаҳрамонмараш раҳбари Мукаррем Унлуернинг маълум қилишича, ҳужум иккита синф хонаси нишонга олинган ҳолда амалга оширилган бўлиб, отишма оқибатида яна 13 киши турли даражадаги жароҳатлар олган.

Ҳужумчи ушбу мактабнинг 8-синф ўқувчиси бўлганлиги айтилган эди, у собиқ ички ишлар ходими бўлган отасининг қуролларидан фойдаланган. Жиноят қуролларини ўқувчи уйидан яширинча олиб чиққани тахмин қилинмоқда. Ҳужумчининг ўзи ҳам воқеа жойида вафот этган. Бунга унинг тартибсизлик вақтида ўз-ўзига ўқ узгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

photo_2026-04-16_12-46-23.jpg

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа сабабларини ва ўқувчининг бундай ҳаракатга қўл уриш мотивларини ўрганмоқда. Ҳужумчининг отаси қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз,бу воқеадан бир кун олдин ҳам Туркиянинг Шанлиурфа вилоятида 18 ёшли йигит мактабга қуролли ҳужум уюштириши оқибатида 18 киши жароҳатланганди. Унда ҳам ҳужумчи воқеа жойида ўз жонига қасд қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...