Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида "Ойдинобод" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси тўрт нафар фуқарога ажратилган 130,2 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қуйичирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳоким ёрдамчисининг фуқаролар ишончига киргани аниқланган.

Маълум бўлишича, у маҳаллада яшамайдиган тўрт нафар фуқарони кредит олиш учун банкка тақдим этилган тавсияномаларда "Ойдинобод" маҳалласи ҳудудида яшовчилар сифатида кўрсатган.

Шундан сўнг уларга жами 130,2 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилган. Тергов маълумотларига кўра, маблағлар белгиланган мақсадларда эмас, балки ўз эҳтиёжлари учун сарфланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарё вилоятида ҳам 25 миллиард сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилганди. Тергов маълумотларига кўра, тадбиркор шериклари билан қалбаки ҳужжатлар орқали аввал гаровга қўйилган мулкни такроран гаровга қўйиб, кредит олган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...