Загрузка
Загрузка
Тошкентда айрим ташкилотларда иш куни 8:00 да бошланиши мумкин
Жамият

Тошкентда айрим ташкилотларда иш куни 8:00 да бошланиши мумкин

5
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар ва туман ҳокимликлари, шаҳар бошқармалари ҳамда уларга қарашли бўлинмаларда иш вақтини 8:00 дан 17:00 гача белгилашни таклиф қилмоқда. Ҳозирда мазкур ташаббус бўйича аҳоли фикри ўрганилмоқда. 

Ҳокимлик маълумотига кўра, янги жадвал жорий этилса, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни ҳозиргидан бир соат эртароқ бошлаб, шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди. 

Бу таклифнинг асосий сабабларидан бири — Тошкентда кундалик фаол ҳаётнинг эрталабки соат 8:00 дан бошланиши. Ҳозирнинг ўзида кўплаб ижтимоий муассасалар, айрим давлат ташкилотлари ва корхоналар шу вақтда иш бошлайди. Шу сабабли ҳокимлик ва унга қарашли хизматларнинг ҳам эрталабдан аҳолига хизмат кўрсатишга тайёр бўлиши муҳимлиги таъкидланмоқда. 

Янги иш тартиби идоралар ўртасидаги ҳамкорликни ҳам тезлаштириши кутилмоқда. Хусусан, бир нечта ташкилот иштирокини талаб қиладиган масалаларни иш кунининг дастлабки соатлариданоқ мувофиқлаштириш имкони пайдо бўлади. 

Таклифнинг яна бир жиҳати транспорт ҳаракати билан боғлиқ. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан ўтказилган транспорт оқимлари таҳлили ва моделлаштириш натижалари иш бошлаш вақтларини тўғри тақсимлаш эрталабки тирбандлик пайтида йўл тармоғига тушадиган юкламани камайтириши мумкинлигини кўрсатган. 

Агар янги иш вақти тасдиқланса, тушлик вақти ҳам унга мос равишда ташкил этилади. Бу транспорт оқими ва умумий овқатланиш объектларига тушадиган юкламани кун давомида нисбатан бир маромда тақсимлашга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Ҳозирча бу таклиф бўлиб, якуний қарор қабул қилинмаган. Агар сўровнома натижаларида ташаббус аҳоли томонидан қўллаб-қувватланса, ҳокимлик уни белгиланган тартибда касаба уюшмалари ташкилотлари билан келишиш учун киритади. 

Сўровнома натижалари 28 август куни сарҳисоб қилиниши режалаштирилган. 

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлардан келиб тушган, жумладан, танқидий фикр-мулоҳазалар асосида дизайн-кодни жорий этиш ва уни ишга тушунтиришга бўлган ёндашув қайта кўриб чиқилганини маълум қилганди.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...