Загрузка
Загрузка
Тошкентда 1,5 миллион долларлик ноқонуний криптовалюта айланмасига алоқадор гуруҳ ушланди
Ҳодисалар

Тошкентда 1,5 миллион долларлик ноқонуний криптовалюта айланмасига алоқадор гуруҳ ушланди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида криптоактивларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Тергов маълумотларига кўра, уларнинг операциялари ҳажми 1,5 миллион USDTдан ошган. 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда гуруҳ аъзолари қўлга олинган.

Аниқланишича, гумонланувчилар ижтимоий тармоқларда юқори даромад ваъда қилувчи инвестиция платформасини тарғиб қилган. Реклама материалларида давлат амалдорлари, машҳур шахслар ва Президент образларидан фойдаланилган. 

Тергов давомида улар 100 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини пул эвазига Қозоғистонга олиб бориб, улар номига банк карталарини расмийлаштиргани маълум бўлган. Кейинчалик ушбу карталар криптовалюта операцияларида ишлатилган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, жиноий схема ортида хорижлик фирибгарлар турган, бироқ унинг амалий ижрочилари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг криптоактивлар муомаласи тўғрисидаги қонунчиликни жуда кўп миқдорда бузишга оид моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...