Загрузка
Загрузка
Тошкентда автопаркда автобус ёниб кетди
Ҳодисалар

Тошкентда автопаркда автобус ёниб кетди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошшаҳартрансхизмат 13 январь куни тунда пойтахтдаги 5-автопарк ҳудудида юз берган ёнғин юзасидан расмий маълумот эълон қилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ёнғин натижасида 2018 йилда ишлаб чиқарилган битта автобус зарар кўрган.

Ёнғин 2026 йил 13 январь куни соат 02:03 атрофида бошланган. Автопарк навбатчилари соат 02:10 да ФВБга хабар беришган. Ўт ўчирувчилар соат 02:20 да етиб келиб, ёнғинни соат 02:40 да тўлиқ бартараф этишган.

Оловда ёниб кетган автобус — 101-йўналишда ҳаракатланувчи, сарой рақами 012 бўлган "Man A22 CNG" русумли (сиқилган газда ишловчи) автобусдир.

Тошшаҳартрансхизмат хабарига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёзда ҳам Тошкентда йўловчи автобуси тўлиқ ёниб кетган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...