Загрузка
Загрузка
Тошкентда ҳайдовчи икки йилда салкам минг марта қоида бузгани аниқланди
Ҳодисалар

Тошкентда ҳайдовчи икки йилда салкам минг марта қоида бузгани аниқланди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси икки йил давомида 912 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани аниқланиб, унинг транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди. 

Мажбурий ижро бюросининг пойтахт бошқармаси берган маълумотларга кўра,  ушбу фуқаро 2024 йилнинг апрель ойидан буён кўчаларда қоидаларни мунтазам ва қўпол равишда бузиб келган. Оқибатда, ҳайдовчининг содир этган ҳуқуқбузарликлари учун расмийлаштирилган маъмурий жарималарнинг умумий суммаси 311 миллион сўмдан ортиб кетган. 

Қонун талабларини писанд қилмай, йиғилган йирик миқдордаги маблағни тўлашдан бўйин товлаб юрган ҳайдовчининг автомобили Мажбурий ижро бюроси томонидан қидирувга берилган эди. 

Олиб борилган тезкор қидирув ва мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, мазкур Matiz автомашинаси пойтахт кўчаларида аниқланиб, 15 май куни жарима майдонига тортилган. 

МИБ расмийлари йўл ҳаракати қоидалари шунчаки оддий талаб эмас, балки инсонлар ҳаётини асровчи муҳим қонуний мезон эканини, уни менсимаслик эртами-кечми қатъий ҳуқуқий жавобгарликка олиб келишини яна бир бор эслатиб ўтган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...