Загрузка
Загрузка
Тошкентда аёлга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилган шахс қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкентда аёлга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилган шахс қўлга олинди

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган воқеа юзасидан расмий маълумот берди. Учтепа туманида аёл кишига нисбатан ножўя ҳаракатлар содир этган 33 ёшли шахс ички ишлар ходимлари томонидан ушланган. У кечаси аёл-қизларга шаҳвоний ҳаракат қилган.

Жорий йилнинг 6 январь куни соат 18:50 атрофида Учтепа туманининг Лутфий кўчасида номаълум шахс 29 ёшли фуқарога нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган. Шундан сўнг гумонланувчи воқеа жойидан қочиб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланган. У 32 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Ҳозирда ушбу шахс ҳибсга олинган.

Айни пайтда Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ИИББ ушбу шахсдан жабр кўрган бошқа фуқаролар бўлса, 71-231-95-20 ёки 102 рақамларга мурожаат қилишни сўраган.

Текширув якуни бўйича қонуний жазо чораси кўрилиши таъминланиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 20 ёшли йигит ҳамкасб қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлари учун қамалганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...