Загрузка
Загрузка
Тошкентда бир нечта шахсий хонадонларда ўғрилик қилган шахс ушланган
Ҳодисалар

Тошкентда бир нечта шахсий хонадонларда ўғрилик қилган шахс ушланган

348
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда бир нечта шахсий хонадонларда ўғрилик қилган шахс ушланагн.

Жабрланганлардан бирининг айтишича, бир кун илгари у уйга қайтгач, хотинидан кийим олиб чиқишни сўраган. Хотини уйга кириб, дарҳол қайтиб чиққан. Маълум бўлишича, уйга бегона одам кирган экан.

Аниқланишича, жиноятчи уйга дераза орқали кириб, қимматбаҳо буюмларни олган ва қочмоқчи бўлган. Бироқ, 42 ёшли хонадон эгасининг жасорати туфайли жиноятчи воқеа жойида қўлга олинган.

“Хонага кирсам, бир эркак деразадан   пастга сакраганини кўриб қолдим ва ортидан югурдим. Унга етиб олганимда, у юк машинасининг тагига яширинди. Дарҳол 102га қўнғироқ қилиб, ички ишлар идораси ходимларини чақирдим. Улар тезда етиб келишди ва эркакни ушлаб олишди. Унинг ёнида қўлқоп, отвертка, рюкзак ва панама, шунингдек, уйимиздан олиб чиққан тилла тақинчоқлар топилди”, - деди жабрланувчи.

Тезкор тадбирлар давомида ушланган шахснинг Тошкентда амалга оширилган шу каби бошқа жиноятларга алоқадорлиги   тешкирилган. Натижала аниқ бўлганки, эркак Миробод ва Яшнабод туманларида ҳам жиноятларни содир этган. Гумонланувчи жиноят жойига машинада бориб,   деразасида панжара бўлмаган уйларни пойлаб турган. Деразаларни отвертка ёрдамида очиб, қимматбаҳо буюмларни олган ва воқеа жойидан яширинган.

Ўғирланган нарсаларни Самарқанд шаҳрида сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаган. Барча ҳолатларда гумонланувчи айнан панжарасиз    деразаси бўлган уйларни танлаган.

Эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 169 моддаси, 3 қисми билан жиноий иш очилган ва у қамоққа олинган. Айби исботланган тақдирда у беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...