Загрузка
Загрузка
Тошкентда  ички ишлар  идораси ходимлари журналистни калтаклашган.  ИИББ воқеани ўрганиб чиқмоқда
Ҳодисалар

Тошкентда ички ишлар идораси ходимлари журналистни калтаклашган. ИИББ воқеани ўрганиб чиқмоқда

629
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда ички ишлар идораси ходимлари журналист Алишер Рўзиохуновни калтаклашган. ИИББ воқеани ўрганиб чиқаётганини маълум қилди.

Журналист ўз Telegram телеканалида маълум қилишича, 22 октябрдан 23-октябрга ўтар кечаси йўлда келиб чиққан можаро пайтида йўл патрул хизмати ходимлари томонидан калтакланган. Унинг сўзларига кўра, у патрул хизмати ходими томонидан чорраҳада тўхтатилган ва йўл ёқасига чиқишда инспекторнинг қўлига теккан. Шундан сўнг можаро чиққан.

Шунингдек, Рўзиохуновнинг таъкидлашича, агар Ички ишлар вазири ходимлар томонидан фуқароларни дўппосламайдиган ва камситадиган тизим ярата олмаса, у истеъфога чиқиши керак.

Тошкент шаҳар ИИББ берган хабарга мувофиқ, мазкур маълумот ўрганиб чиқилиб, воқеада иштирок этган барча ходимлар ҳамда фуқаро А.Рўзиохуновнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам ўз муносабатини билдирди.

"Журналист Алишер Рўзиохунов билан юз берган вазиятдан хавотирдамиз. Агар журналистнинг саҳифасида ёзилгани рост бўлса, ички ишлар ходимлари уни чинакамига калтаклашган бўлса, ички ишлар вазирлигидан бу ҳолат юзасидан ички текширув ўтказишни, масалага ойдинлик киритиб, жиноятчиларни жазолашни сўраймиз. Журналист қонунни бузса ҳам унга қўл кўтариш мумкин эмас. Қонун ҳамма учун тенг бўлиши керак. Бу ҳолатни диққат билан кузатамиз", - деди у.

Саида Мирзиёев ҳам бу вазиятни изоҳлади.

"Албатта, қонун ҳамма учун тенг бўлиши керак. Оддий фуқаро ёки журналист бўладими, хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг уларга қарши қўл кўтаришига қаршимиз. Ҳар қандай вазиятда журналистларни ҳимоя қиламиз", - деди у.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...