Загрузка
Загрузка
Тошкентда икки ёшли боланинг вафоти бўйича боғча ходимларига ҳукм ўқилди
Ҳодисалар

Тошкентда икки ёшли боланинг вафоти бўйича боғча ходимларига ҳукм ўқилди

107
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди «Жажжи ниҳоллар» нодавлат болалар боғчасида икки ёшли болага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш оқибатида вафот этган боланинг ўлимига оид иш бўйича ҳукм чиқарди. Суд қарорининг нусхаси таҳририятимизда мавжуд.

Тергов ва суд маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 9-11 декабрь кунлари боғча ходимлари икки ёшли болага нисбатан зўравонлик ишлатган. Тарбиячи уни буғган, калтаклаган, полга улоқтирган, деразадан ташлаб юбориш билан қўрқитган, чойшабни оғзига тиққан. Методист жисмоний зўравонлик, жумладан, қўпол муомала ҳам қўллаган.

Олинган жароҳатлардан сўнг бола комага тушиб, 14 декабрь куни шифохонада вафот этган. Суд-тиббий экспертизаси унинг бош мия жароҳати, гематома ва қон қуйилишлари борлигини тасдиқлаган.

Иккала аёл ҳам айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлиги айтган. Суд тўпланган далиллар - видеоёзувлар, экспертлар хулосалари ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини ўрганиб, уларни айбдор деб топган.

Натижада тарбиячи Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (Ўлимга сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бўйича айбдор деб топилиб, 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган, методист эса Ўзбекистон Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми "а, в" бандлари ("Қийноқ") бўйича 3 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Жиззах вилоятида қишда тарбияланувчиси ариққа тушиб кетган вафот этган боғча директори ва тарбиячиси, туман СЭС бошлиғига суд ҳукми ўқилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...