Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида маҳалла боғи учун ажратилган ер майдони айрим фуқаролар томонидан ўзлаштирилиб, ўраб-қулфлаб қўйилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан жойида ўрганиш ўтказилди.
Келтирилган хабарга кўра, Биллур маҳалласи Рихсилий кўчасидаги маҳалла боғи учун ажратилган қарийб 7 сотих давлат ери айрим маҳалла фаоллари томонидан эгаллаб олиниб, атрофи ўраб қўйилган. Ҳудудда шахсий кинотеатр, бассейн ва алоҳида дам олиш жойлари ташкил этилгани, шу тариқа аҳоли фойдаланиши учун мўлжалланган майдондан умумий фойдаланиш чеклангани аниқланган.
Ҳолатга гувоҳ бўлган сенатор Рустам Калонов ҳудудни очиш ва ер майдонини маҳалла аҳолисига қайтариш бўйича топшириқ берган. Унга кўра, боғ барча маҳалла аҳолиси, жумладан, болалар фойдаланиши учун очилиши керак.

Изоҳлар мавжуд емас