Загрузка
Загрузка
Тошкентда Malibu Caffelito қаҳвахонасига бориб урилиши оқибатида камида уч киши жароҳатланди
Ҳодисалар

Тошкентда Malibu Caffelito қаҳвахонасига бориб урилиши оқибатида камида уч киши жароҳатланди

27
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида Malibu автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида уч киши жароҳат олган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, автомобил йўлдан чиқиб кетиб, тротуар орқали ҳаракатланган, йўл четидаги дарахтни уриб синдирган ва шундан сўнг кафе биносига бориб урилган.

Ҳозирча жароҳатланганларнинг аҳволи ва ҳодисанинг аниқ сабаблари ҳақида расмий маълумот берилмаган. Аммо кадрларда бир инсоннинг йўл четида жиддий жароҳат олиб, қонга бўялган, ҳаракатсиз ҳолатини кўриш мумкин.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилишича,  ҳодиса соат 05:40 ларда Шота Руставели кўчасида содир бўлган. Malibu русумли автомобил бошқарувчиси юқори тезликда транспорт воситаси устидан назоратни йўқотиб, Caffelito кофе дўкони биносига бориб урилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Кечагина Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисасида Chevrolet Lacetti автомобили кучли зарба оқибатида икки қисмга бўлиниб кетганди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган бўлиши мумкин. 





Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...