Загрузка
Загрузка
Тошкентда “Наврўз” қабуллар уйи бузилмоқда. Бу ерда  кутилмаганда бешта янги объект қуришга қарор қилинган
Ҳодисалар

Тошкентда “Наврўз” қабуллар уйи бузилмоқда. Бу ерда кутилмаганда бешта янги объект қуришга қарор қилинган

391
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Наврўз” қабуллар уйи нима сабабдан бузилаётгани хусусида маълумот берган. Пойтахт ҳокимлиги хабарига асосланиб, Batafsil.uz.  мухбири маълум қилишича, бу ерда кутилмаганида бешта янги объект қурилиши режалаштирилган.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномаларида берилган топшириқлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Миллий боғ ҳудудида бир қатор объектларнинг қурилиши бошланган”, - дея қайд этмоқда ҳокимлик.

Булар:

  • Навоий номидаги ижод мактаби;

  • Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси;

  • Янги Миллий драма театр биноси;

  • машҳур япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси асосида Давлат санъат музейининг намойишлари комплекси;

  • ёш олимлар, ёшлар ва китоб ихлосмандларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган, илм-фан ва санъатнинг турли соҳаларига оид босма ва электрон даврий нашрларнинг улкан салоҳиятига эга бўлган ҳамда 1,5 млн дона китоблар фондини ўз ичига олган улкан Кутубхона биноси.

Эслатиб ўтиш жоизки, ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳокимлик мутлақо бошқа режаларни ошкор қилган эди. Хусусан, мажмуани капитал таъмирлаш ва унда корхоналарни соғломлаштириш Марказини ташкил қилиш режалаштирилганди.                              

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномаларида берилган топшириқлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Миллий боғ ҳудудида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси, янги Миллий драма театр биноси, машҳур япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси асосида Давлат санъат музейининг намойишлари комплекси, ёш олимлар, ёшлар ва китоб ихлосмандларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган, илм-фан ва санъатнинг турли соҳаларига оид босма ва электрон даврий нашрларнинг улкан салоҳиятига эга бўлган ҳамда 1,5 млн дона китоблар фондини ўз ичига олган улкан Кутубхона биноси қурилиш ишлари бошланди.

 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...