Загрузка
Загрузка
Тошкентда  ўғрилик қилган шахсга нисбатан  қидирув эълон қилинган. У пойтахнинг учта туманида ўз “ҳунар”ини кўрсатган
Ҳодисалар

Тошкентда ўғрилик қилган шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган. У пойтахнинг учта туманида ўз “ҳунар”ини кўрсатган

498
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда ўғрилик қилган шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган. У пойтахнинг учта туманидаги хонадонларни ўмарган. 

Мазкур иш бўйича 1993 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган Меликузиев Жавохир Жахонгирович гумон қилинмоқда.

“Меликузиев Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларида олтита ўғирлик жиноятини содир этишда гумон қилинмоқда. Гумон қилинувчи хонадонларга кириш эшигининг қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, тилла тақинчоқларни ўғирлаган, сўнг уларни “Қўйлиқ” бозорида сотган”, -дея хабар бермоқда ИИББ.  

Агарда Ж.Меликузиев ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, +998998487577 ёки +998977104994 рақамлари орқали хабар беришингиз мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...