Загрузка
Загрузка
Тошкентда шаҳарнинг турли жойларида 10дан ортиқ хонадонларни  ўмаришга уринган ўғрилар ушланган
Ҳодисалар

Тошкентда шаҳарнинг турли жойларида 10дан ортиқ хонадонларни ўмаришга уринган ўғрилар ушланган

449
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Тошкентда шаҳарнинг турли жойларида 10дан ортиқ хонадонларни ўмаришга уринган ўғрилар ушланган. 

“6 сентябрь куни Юнусобод тумани навбатчилик бўлимига бир аёл мурожаат қилиб, хонадонидан қимматбаҳо буюмлар ва тилла тақинчоқлар ўғирлангани ҳақида хабар берди. Амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятчиларнинг шахси аниқланди. Гумонланувчилар - илгари ҳам бир неча бор судланган Артём ва Руслан қисқа фурсат ичида қўлга олинди”, - дея маълум қилмоқда ИИББ. 

Ашёвий даллар сифатида улардан эшик қулфларини очиш учун калитлар, шунингдек, ўғирланган ноутбук, фотоаппарат ва тилла тақинчоқлар топилган. 

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, бу фуқаролар бир нечта хонадонни ўмаришган экан. Гумонланувчилар калит танлаш йўли билан Тошкентнинг турли туманларидаги 10та хонадонга кирмоқчи бўлишган. Кузатув камералари орқали ва гувоҳлар кўрсатмасига асосан жиноятчиларнинг алоқадорлиги исботланган.

Айни пайтда иккала жиноятчи ҳам қамоққа олинган. Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 169 моддаси 3 қисми “а” банди (қайта   ёки хавфли рецидивст томонидан содир этилган ўғрилик) бўйича жиноий иш очилган. Бу ҳуқуқбузарлик учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+