Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани "Қоронкўл" маҳалласида жойлашган дала ҳовлида лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газдан фойдаланиб келингани аниқланди. Назорат тадбири давомида аниқланган ушбу қоидабузарлик оқибатида давлат манфаатларига 1 миллиард 52 миллион сўмлик зарар етказилгани ҳисобланди.
Расмий хабарга кўра, туманнинг "Қоронкўл" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқарога тегишли дала ҳовлида хатлов ўтказилганда, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланган.
Ҳолат юзасидан тегишли далолатнома тузилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 1 миллиард 52 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланди ва барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Олдинроқ Самарқанд вилояти Булунғур туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, таъминот тизимига йирик миқдорда зарар етказилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас