Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари қатор медалларни қўлга киритди.
Зиёда Худойқулова (-61 кг) ва Маржона Абдумуталова (-57 кг) даст кўтариш машқида ёшлар ўртасида ўз вазн тоифаларида Осиё чемпиони бўлди.

Шунингдек, -57 кг вазн тоифасида ўсмирлар ўртасида иштирок этган Зарина Абдуллаҳакова даст кўтаришда кумуш медалга сазовор бўлди. -61 кг вазн тоифасида Муниса Болтаева эса бронза медални қўлга киритди.

Шу билан бирга, ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги муваффақиятлари давом этмоқда. Аввалроқ АҚШда бўлиб ўтган ва «Grand Chess Tour» туркумига кирувчи «Saint Louis Rapid & Blitz 2026» турнирида ҳамюртимиз, гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 2-ўринни эгаллаб, 40 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритган эди.

Изоҳлар мавжуд емас