Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтда Yutong йўловчи электробуси 17 ёшли пиёдани уриб юборди.
Пойтахт ЙҲХБ хабарига кўра, воқеа 19 сентябрь куни тонгда Янгиҳаёт тумани Чоштепа кўчасида содир бўлган. Жабрланувчига тиббий ёрдам керак бўлди. Унинг ҳозирги ҳолатига идорада аниқлик киритилмаган.
Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан текширув бошланди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, пиёдаларга эса телефон ва бошқа электрон қурилмаларга чалғимай, йўлни эҳтиёткорлик билан кесиб ўтиш зарурлигини эслатди.
"Тошшаҳартрансхизмат" бу ҳолатга изоҳ бермади.
UPD. "Тошшаҳартрансхизмат" Yutong автобуси уриб юборган 17 ёшли қизнинг аҳволи ҳақида хабар берди. Шифокорлар уни қониқарли деб баҳоламоқда.
Компаниянинг аниқлик киритишича, ЙТҲ 19 сентябрь куни эрталаб соат еттиларда содир бўлган. 57-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланаётган Yutong электробуси сўнгги бекат томон йўл олган. Пиёда эса тўхташ ҳудудини кесиб ўтмоқчи бўлган.
Ҳайдовчи зудлик билан транспорт воситасини тўхтатиб, жабрланувчини шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига олиб борган.

Изоҳлар мавжуд емас