Загрузка
Загрузка
Тожикистонда ҳаво шари қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси жабрланди
Ҳодисалар

Тожикистонда ҳаво шари қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси жабрланди

16
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Болаларни ҳимоя қилиш халқаро кунига бағишланган тадбир чоғида ҳаво шари назоратдан чиқиб кетиши оқибатида уч киши жабрланди. Улар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Ҳодиса 1 июнь куни кечқурун Камоли Хўжандий номидаги театр ёнида содир бўлган. Маълум қилинишича, маҳаллий "Фаровон" компанияси томонидан ўрнатилган ҳаво шари кучли шамол таъсирида маҳкамланиш тизими узилиб кетгани сабабли ҳавога кўтарилиб кетган. Назоратсиз қолган ҳаво шари бир муддат ҳавода судралиб юриб, кейин турар жой уйлари томига қулаб тушган.

Оқибатда уч киши турли даражада жароҳат олган. Жабрланганлардан бири 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси Рустам Сайдалиев бўлиб, у ҳаво шари саватчаси ичида бўлган вақтда ушлаб турувчи арқон узилиб кетган ва саватча билан бирга ерга йиқилган. У шошилинч равишда шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, маҳаллий аҳолидан бўлган 40 ёшли аёлни узилган арқон уриб кетган, унинг 10 ёшли қизига эса енгил тан жароҳати етган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган воқеа видеолари кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Ҳозирда тадбир ташкилотчиси бўлган компания ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишларини бошлаган. Хусусан, ҳаво шари қулаши натижасида зарар кўрган уйлар томларини таъмирлаш учун мутахассислар жалб қилинган.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...