Загрузка
Загрузка
Тожикистонда олти ой ичида гиёҳванд моддалар контрандаси билан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Ҳодисалар

Тожикистонда олти ой ичида гиёҳванд моддалар контрандаси билан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тожикистон Наркотиклар назорати агентлиги сўнгги олти ой давомида мамлакатга ноқонуний равишда гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринган хорижлик фуқаролар бўйича расмий маълумотларни очиқлади. Ҳисобот даврида жами 28 нафар чет эл фуқароси ушланиб, улардан қарийб 694 килограмм гиёҳвандлик моддаси мусодира қилинган.

Мусодира қилинган тақиқланган моддалар ва қўлга олинганларнинг давлатлар кесимидаги кўрсаткичлари қуйидагича:

  • Афғонистон: 18 нафар фуқародан 601 кг;

  • Ўзбекистон: 6 нафар фуқародан 65 кг;

  • Украина: 1 нафар фуқародан 11 кг;

  • Қозоғистон: 1 нафар фуқародан 10 кг;

  • Қирғизистон: 2 нафар фуқародан 5 кг.

Ҳозирча қўлга олинган шахсларга нисбатан суд томонидан қандай жазо чоралари тайинлангани тўғрисида аниқ маълумотлар берилмаган. Билдирилишича, мазкур йўналишдаги кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада ошган. 

Хусусан, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 10 нафар хорижлик ушланиб, улардан 147 килограмм гиёҳвандлик воситаси мусодира қилинган эди.

Аввалроқ Денов вилоятида муқаддам судланган шахс қарз эвазига Тожикистон фуқаросини ноқонуний равишда асирликда ушлаб келгани ва унга оғир тан жароҳатлари етказгани аниқланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...